Низога келинлар аралашганда: Наманганда ака-ука ўртасидаги ҳовли талашув икки инсоннинг вафот этиши билан якунланди

Низога келинлар аралашганда: Наманганда ака-ука ўртасидаги ҳовли талашув икки инсоннинг вафот этиши билан якунланди
Наманганда ака-ука ўртасида отадан қолган ҳовлини талашиш аянчли якун топди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ муҳбири "Маҳалла" газетаси мухбири Илҳомжон Раҳматов маълумотига таяниб хабар берди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган. Ака-ука Эркиновлар (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) болалигида бир-бири учун энг азиз инсонлар эди. Катта ўғил Аваз уйланганда кенжа Оқил югуриб-елиб хизмат қилган. Айниқса, акасининг оиласида бирин-кетин жиянлари туғилганида қувонгани ҳамон ёдида. Вақт ўтиб, Оқил ҳам оилали бўлди. Отанинг вафотидан сўнг гарчи ҳуқуқий меросхўр она бўлса-да, ҳовли ака-ука ўртасида ўзаро бўлишилди. Шу жараёнда бошланган низо қарийб йигирма йил давом этди. Энг ёмони, ака ишлаш учун узоқ юртларга кетгач, низо ука ва янга ўртасига кўчди.

— Жанжаллар шу даражага етдики, охир-оқибат туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан иборат комиссия айни низонинг сабабини ўрганиб, муҳокама қилишимизга тўғри келди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ тумани кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Юнусали Дадабоев. — Бунинг натижасида 2017 йилнинг сентябрь ойида ҳовлидан икки сотих ер аканинг оиласига ажратиб берилди. Бунга икки томон ҳам кўнди. Маҳалла аҳли, жамоатчилик шу билан бу оиладаги нотинчлик барҳам топди, деб хурсанд бўлган эди. Афсуски, ундай бўлиб чиқмади.

Юқоридаги жиноятнинг келиб чиқиш сабабини чуқур таҳлил қила туриб, ака-ука ўртасидаги можарога келинлар ҳам аралашгани оташга ёқилғи сепгандек таъсир қилганини кўриш мумкин.

— Бу хонадонга шахсан ўзим кўп кириб-чиққанман, — дейди «Дамариқ» маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилалардаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулчеҳра Мирзаҳожиева. — Оила каттаси — она ҳам жанжаллардан безор бўлган, қизлари уни ўз уйларига олиб кетишган. Бу масалани жамоатчилик муҳокамасига қўйдик. Ҳар икки оила бекаларини муросага келтириб, яраштирганмиз.

2018 йилнинг февралига келиб, ажратиб берилган ер майдони янга учун камдек туюлди ва яна қайноғасидан қўшимча бир сотих ер майдони беришни талаб қила бошлади. Турган гапки, Оқилнинг ҳам бу талабдан феъли айниди. У энди ҳовли-жойга мутлақ эга бўлиш ҳаракатига тушди. Шундай кунларнинг бирида, яъни 2018 йилнинг 31 июль куни соат 06:30 лар чамасида Оқил уйи олдида турган янгаси ва унинг қизи билан жанжаллашиб, кўлидаги белкурак билан онасининг кўз ўнгида қизнинг бошига шафқатсизларча уради. Сўнг қотилликнинг олдини олиш мақсадида қаршилик кўрсата бошлаган янга, шу хунрезлик устига етиб келган яна бир жиянининг ҳам бошига белкурак билан бир неча марта уриб, она ва қизларни беҳуш аҳволга солади.

Туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида қизларнинг бири 2018 йил 31 июлда, иккинчиси эса 3 августда вафот этди. Шўрпешона она эса, умрида бор экан, тирик қолди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг жорий йил 16 январь кунги ҳукми билан судланувчи Оқил Эркинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари тегишли бандлари бўйича айбдор деб топилди ва унга узил-кесил 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Икки қизидан фожиали тарзда айрилган янга эса бугун ўша ҳовлида яшаб юрибди...

Ўхшаш янгиликлар

  1. Турсунали 6 июн 2019 15:40
    Хозирги кундаги келинлар келин эмас,бесабр балони ўқи бўлиб кетишяпти.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Низога келинлар аралашганда: Наманганда ака-ука ўртасидаги ҳовли талашув икки инсоннинг вафот этиши билан якунланди