Жорий йил 4 июнь куни “Оқтепа лаваш”нинг Сергелидаги филиалида қайғули воқеа – оммавий заҳарланиш содир бўлган. Ушбу вазият юзасидан кафе изоҳ берди.
“Раҳбарларимиз беморларни касалхонада кўргани бориб, даволаниш ва маънавий келтирилган зарар учун барча ҳаражатларни қоплашди. Ҳозирги вақтда биз ички текширув ўтказмоқдамиз ва бу вазиятнинг ҳақиқий сабабини аниқламоқдамиз.
Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш.
Биз суҳбат ва музокаралар учун очиқмиз”, - дейилади кафе изоҳида.