Гулнора Каримовага тиббий муолажа рад қилинаётгани айтилди. Бош прокуратура буни инкор этмоқда (+фото)

Гулнора Каримовага тиббий муолажа рад қилинаётгани айтилди. Бош прокуратура буни инкор этмоқда (+фото)
Гулнора Каримова манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик адвокат Грегуар Манжа май ойи охирида Twitter’даги саҳифасида ҳимояси остидаги шахсга тиббий муолажа бўйича рад жавоби берилаётгани тўғрисида хабар қолдирган. Бу ҳақда "Кун.уз" хабар қилди.
Гулнора Каримовага тиббий муолажа рад қилинаётгани айтилди. Бош прокуратура буни инкор этмоқда (+фото)

Адвокатнинг сўзларига кўра, Гулнора Каримова «сўнгги ташрифидан кейин дарҳол қамоқхона тиббий блокидан чиқариб юборилган».

Бундан ташқари, Грегуар Манжанинг маълум қилишича, «Гулнора Каримовага шифокорлар бўйича рад жавоби берилмоқда ҳамда у доимий психологик босим остида қолмоқда».

Грегуар Манжанинг таъкидлашича, «Гулнора Каримованинг саломатлиги бўйича жиддий ташвишланмоқда».

Ўз навбатида, манба ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова билан боғланган.

Унинг айтишича, адвокатнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бу асоссиз гап. Шу кунларда «ўзини осибди» деган бошқа гаплар ҳам чиқиб кетди. Шуни қатьий айтишимиз мумкинки, Гулнора Каримованинг соғлиғи қониқарли, у белгиланган жазони ўтамоқда», - деган Бош прокуратура вакили.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Гулнора Каримовага тиббий муолажа рад қилинаётгани айтилди. Бош прокуратура буни инкор этмоқда (+фото)