2019 йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995 йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этди.
Хабарда қайд этилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49, дея маълум қилади ТИВ.