Телеграм каналларда ёш болалар иштирокида кўча жанги ташкил этилган видеолавҳа тарқалди.
Видеолавҳада ёш болалар уришаётганини, атрофда эса катта ёшли эркаклар уларни жанга ундаётганини ва улардан бири ушбу жараённи суратга олаётганига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Воқеа катта эҳтимол билан Фарғона вилоятида содир бўлган.
Ҳозирги пайтда ҳуқуқ тартибот органлари воқеа юзасидан текширув бошлагани айтилмоқда. Тафсилотлар ўрганилмоқда.