Воқеа Самарқанддаги «Шодиёна» савдо марказида юз бергани тахмин этилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ёш йигитлар кекса аёлнинг устидан шафқатсизларча кулгани акс этган қисқа видео тарқалди.
Унда икки йигит аёлнинг ортидан бориб, унинг бошига челак кийгизгани, сўнг улардан бири аёлни мушти билан урганини кўриш мумкин. Аёл эса мўнкиб, йиқилган. Безориларнинг учинчи ҳамтовоғи ҳужумни видеога олган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси нашрга тасдиқлашича, йигитлар қўлга олинган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.