Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақдақ ИИВ хабар қилди.
хабар берилишича, жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.
ИИВ фуқаролардан ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмасликни, белгиланган жойларда чўмилган вақтда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилишинни сўраб қолган.