Қарздорлиги йўқ фуқарони алдаб, 600 доллар талаб қилган МИБ ходими пора билан қўлга тушди (+ВИДЕО)

Қарздорлиги йўқ фуқарони алдаб, 600 доллар талаб қилган МИБ ходими пора билан қўлга тушди (+ВИДЕО)
Фарид Абдуллаев Самарқанд туманидаги МИБ ходими сифатида ишлаб келган. Унинг вазифасига газ, свет каби коммунал хизматлардан фойдаланганда юзага келган қарздорликни ундириш киради.

У Самарқанд тумани Юқори қайнама маҳалласида яшовчи Ибрагимовлар оиласида коммунал хизматлардан қарзи борлигини айтади ва агар қарзни тўламаса иши судга оишириш билан қўрқитган. Шунда 15-16 млн сўм пулни тўлай олмаслигини билган фуқаро тегишли ташкилотдан қарзи бор ёки йўқлигини сўрайди. Шунда фуқаронинг ҳеч қандай қарзи йўқлиги маълум бўлади. Лекин шундай бўлишига қарамай МИБ ходими уларни таъқиб қилишдан тўхтамайди ва улардан 600 доллар пул талаб қилиб, ушбу пул эвазига ҳамма ишларни ёпишни ваъда қилади. Бу орада фуқаро воқеа юзасидан тегишли органга ариза билан мурожаат қилади ва кимёвий ишланган пулларни пора сифатида олаётганда МИБ ходими қўлга тушади.

Унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Ҳукмга кўра Фарид Абдуллаев 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, 1 йил давомида МИБ структурасида ишлаши тақиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулбахор 17 июн 2019 21:22
    Бундай порахўрни қўлини кесиш керак эди токи давлат ишончига тупурганлиги учун
  2. Sardor Rahmatov 12 июн 2019 16:40
  3. Xurshed 11 июн 2019 15:47
    Bu MIB deganlarini ichida insoflikari ham bor davkatga hizmat qiladign.


    Lejin bunga óxshagan insofsizlar ham köp oddiy halq uni qanaqa qikib ochib isbotlab beroladi.

    Taklif:Agar shular.shunaqa ishni qilganda(ya'ni pora va shunga óxshagan firibgarliklar) oila a'zolari jazolansin albatta óziga qóshib shunda qalbaki ishlar kamayardi.
  4. Хамид Нукус 11 июн 2019 14:20
    МИБ нинг айрим уйинлари…
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қарздорлиги йўқ фуқарони алдаб, 600 доллар талаб қилган МИБ ходими пора билан қўлга тушди (+ВИДЕО)