Андижонда ҳаммом ёқмоқчи бўлган фуқаро танасининг 95 фоизи куйиб кетди

Андижонда ҳаммом ёқмоқчи бўлган фуқаро танасининг 95 фоизи куйиб кетди
Андижон тумани, Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро И.Ш.нинг ҳаммомни ёқиш мақсадида газолин сепиб, гугурт ёқиши оқибатида танасининг 95 фоизи куйиб кетди, ўзи ва қўшнисининг уйи аланга ичида қолди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

Ёнғин-қутқарув қисмига келиб тушган хабарга асосан воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Содир бўлган ёнғинда фуқаро яшаётган уйнинг 40 квадрат метр шифти, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёнган. Шунингдек, ёнғин қўшни хонадонга ҳам ўтган. Натижада қўшни оиланинг 30 квадрат метр шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ш.Ф.нинг фарзанди И.Ш. танасининг 95 фоизи куйиб оғир тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дасталабки суриштирув ишлари давомида ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби I.Ш.нинг яшаш уйидаги ҳаммомни ёқиш мақсадида енгил алангаланувчи суюқлик (газ конденсати) сепиб, гугурт ёқиши оқибатида эканлиги тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фуқаролардан эътиборли бўлишни ва тегишли қонун қоидаларга риоя қилишини сўраб қолади, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда ҳаммом ёқмоқчи бўлган фуқаро танасининг 95 фоизи куйиб кетди