Қаршида талабанинг ўз жонига қасд қилишига институтдаги порахўрликлар сабаб бўлганмиди? (Батафсил)

Қаршида талабанинг ўз жонига қасд қилишига институтдаги порахўрликлар сабаб бўлганмиди? (Батафсил)
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва баъзи ОАВларда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг 3-босқич талабаси, гуруҳ сардори институтдаги порахўрлик туфайли ўз жонига қасд қилгани хусусида хабар тарқалди. Хабарда қайд этилишича, гуруҳ сардорининг ўлимини унинг курсдошлари институтда сессия пайтида кучаядиган порахўрлик билан боғлаган. Институт мутасаддилари эса буни рад этган.

«Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Маълум бўлишича, 2 июнь куни ўз жонига қасд қилган талаба институтнинг технология факультети 3-босқич талабаси А.Ё. бўлган.

— 1 июнь, шанба куни 3-парадаги инглиз тили дарсида битта партада ўтиргандик, — дейди марҳум А.Ё.нинг курсдоши Моҳинур Абдукаримова. – Курсдошимда бирор бир тушкунлик ёки нимадандир сиқилиш ҳолатини кузатмадим. Доимгидек хушчақчақ эди.

Моҳинур Абдукаримовага кўра, А.Ё. табиатан хушчақчақ бола бўлган. Ҳамма билан бирдек муносабатда бўлган.

Технология факультетида таҳсил олувчи Зулайҳо Файзуллаеванинг фикрича, курсдоши А.Ё. 3-босқичгача бўлган давр мобайнида бирор бир бола билан тортишган ёки уришмаган. Ҳамма билан яхши кайфиятда мулоқотга киришган. Барча курсдошларини бирдек яхши кўрган.

— Баъзан гуруҳ сардорларида шаҳар ва қишлоқдан келган курсдошларини ажратиш ҳолати кузатилади, аммо курсдошимиз А.Ё. ҳеч қачон бундай қилмаган, — дейди Зулайҳо Файзуллаева. – Барчага бирдек муносабатда бўлган.

Ушбу факультет талабаларидан яна бири Дилдора Ҳазратқулованинг сўзларига кўра, институтда сессия пайтида порахўрлик авж олади, бундай пайтларда гуруҳ сардорлари ўқитувчи ва деканга пул йиғиб беради деган гап ғирт уйдирма.

— Шу даргоҳда уч йилдан бери таҳсил оладиган бўлсам, талабага баҳо қўйиб бериш учун бирор марта ўқитувчининг пул сўраганини эшитмадим, — дейди Дилдора Ҳазратқулова. – Институт талабалари учун умуман харажат деган гап йўқ. Масалан, бизнинг гуруҳда умуман пул йиғилмаган.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган институт ўқитувчиларидан бирининг айтишича, ҳақиқатдан ҳам институтда сўнгги икки йил давомида жуда катта ўзгаришлар содир бўлган, жумладан ўқитувчиларнинг сессия пайтида талабалардан пул олиш ҳолатлари кескин камайган. «Аммо коррупция балоси умуман йўқ бўлиб кетди, дея айтолмайман», — дейди институт ўқитувчиси.

Марҳум А.Ё.нинг курсдошлари Жамшид Эшпўлатов ва Равшан Чоршанбиевларнинг қўшимча қилишича, А.Ё. жуда киришимли бола бўлган. Моддий таъминот борасида унда қийинчилик бўлмаган.

— 1 июнь, шанба куни дарсдан сўнг А.Ё. менинг ёнимга ҳам кирди, — дейди гуруҳ раҳбари Дилфуза Ражабова. – Тугалланмай қолган ишларимиз бор эди. Уни якунладик. Талабам ҳар доимгидек хушчақчақ эди. Кайфиятида тушкунлик сезилмади.

Дилфуза Ражабова талабасининг ўлими ортидан шов-шув ясаб, ўқувчисини кўпайтиришга ҳаракат қилаётган хориж ОАВсининг фаолиятини қоралаб, номардликда айбламоқда.

— «Институтда пора жуда авжга чиққан. Декан ва домлаларга порани староста йиғиб беради. Янги декан старосталарни ведомост қиламан деганди. Ўтган йил ведомост қилмаслик учун 50 доллардан олишган», деган олди-қочди, ақлга сиғмайдиган гапларни асоссиз ёзишдан нима наф, — дейди Дилфуза Ражабова. — Шу ҳақда мақола ёзмоқчи экансан, кел, кўр ўрган. Ана ундан кейин ёз-да.

Дилфуза Ражабованинг ҳикоя қилишича, бу мудҳиш воқеа 2 июнь куни кеч соат 9-10 лар атрофида рўй берган. Улар бу ҳақда 3 июнь куни эрталаб хабар топишган.

Марҳум А.Ё.нинг уйдагилари билан гаплашишга ҳаракат қилганимизда, унинг акаси бу борада гапириш ота-онаси учун жуда оғир эканлигини айтиб, ҳеч қандай маълумот беролмасликларини билдирди, деб ёзади "Дарё" мухбири Отабек Қўлдошев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Munira 12 июн 2019 15:14
    Nimagadir atrofdagilar talabaga biror nima bulsa yo OTM ni yo uqituvchilarni ayibdor qilishadi. Uqituvchilarni aybi shu kasbni tanlaganimi. Xech bir ta'lim muassasasi yo professor _ o'qituvchilari biror bir talabaga tikon kirishini xoxlamaydi. Mani fikrimcha OTM va oila bilan xamkorlik texnologiyasini kuchaytirish kerak.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қаршида талабанинг ўз жонига қасд қилишига институтдаги порахўрликлар сабаб бўлганмиди? (Батафсил)