Ёш болалар иштирокидаги кўча жанги қаерда ва қачон содир бўлгани маълум. Уларни оталари уруштирган

Ёш болалар иштирокидаги кўча жанги қаерда ва қачон содир бўлгани маълум. Уларни оталари уруштирган
Аввалроқ сайтимизда телеграм каналларда тарқалган видео ҳақида ёзган эдик. Унда ёш болалар иштирокида кўча жанги акс этган эди. Телеграмдаги "Хушнудбек.уз" каналининг ёзишича воқеа тафсилотларига аниқлик киритилган.

Каналда ёзилишича ушбу воқеа билан боғлиқ янгилик 2016 йил октябрь ойида чет эл сайтларида эълон қилинган. Воқеа Қирғизистонда содир бўлган.

Хабарда айтилишича, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида яшовчи икки нафар шахс фарзандларини қонга белангунча муштлаштиргани учун қамоққа олинган.

Қўлга олинганлар ғишт қуйиш билан тирикчилик қилувчи ўзбек миллатига мансуб Ҳосилжон ва Бахтиёр исмли фуқаролар бўлган.

Болаларини мушлаштирган оталарнинг иши Ўзган туман прокуратурасида кўриб чиқилган. Туман прокурори Маматкарим Айтиқулов бу ишга қуйидагича муносабат билдирган:

- Улар “Балоғат ёшига етмаганлари тарбиялаш” бўйича мажбуриятларни бажармаганликда айбланяпти. 156-модда, балоғат ёшига етмаганларни жиноятга жалб қилиш. 234-модда, безориликда айбланишяпти. Яқин орада жиноий иш судга юборилади, - деган Маматкарим Айтиқулов.

Канал админстраторининг маълум қилишича, интернетда суд натижалари ҳақида маълумот топилмаган.

Хуллас, бу воқеа бизда бўлмаган, содир этганлар эса Қирғизистон прокуратураси томонидан ушланиб, катта эҳтимол билан тегишли жазосини олган, дейилади телеграм канал маълумотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 12 июн 2019 09:39
    Фарқи йўқ,Ўзбекистондами,
    Қирғизистондами,миллион
    марта лаънат шу болларни уриштирганларга.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ёш болалар иштирокидаги кўча жанги қаерда ва қачон содир бўлгани маълум. Уларни оталари уруштирган