Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилди.
Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси бўлган Гулбаҳор Йўлдошева 2012 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганди.
У «Кечиккан ҳаёт», «Ҳақиқат куни», «Афғон», «Ўгай она» «Кутилмаган қўнғироқ», «Турист», «Кўргим келади» каби бадиий фильмларда, «Туташ тақдирлар» каби сериаллар орқали ўзбекистонлик томошабинлар учун танилганди.
EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.