Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ИИВ ахборотига таяниб хабар қилмоқда.
Воқеа жорий йил 6фкврал санасида содир бўлган. Хабарга кўра, Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.