Тиббиёт ходими коррупцияга нега қўл урмоқда? Шундай савол билан мурожаат қилган ЎзА мухбири М. Сулаймонов.
Фарғона вилоятида шу йил бошидан бери 4 нафар тиббиёт ходимлари коррупцияга аралашган. Юқорида тилган олинган мухбир Мухбир ўз мақоласида пора билан боғлиқ айрим ҳолатларни келтириб ўтган.
Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар поликлиникасининг травматолог-ортопеди Муроджон Қосимов ҳам ана шундай жирканч ишга қўл урди. У Т.Қурбоновга вояга етмаган фарзандини Бағдод туманлараро тиббий меҳнат экспертиза комиссиясида ишловчи танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқишига ёрдам беришини айтиб, пул тама қилди. Фарзандини пора бериш эвазига ногиронлик нафақасига чиқиши ҳақиқий инсонга хос бўлмаган хусусиятлигини билиб, ота бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилди.
Ўтказилган тадбирда кўп тармоқли марказий поликлиникасининг ҳовлисида болалар шифокори М.Қосимов аризачи Т.Қурбонов билан учрашиб, 300 минг сўм пулларни олган вақтида ушланиб, ундан махсус кимёвий ишлов берилган ҳамда “Пора-2019” ёзувлари ёзилган пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди томонидан унга тегишли жазо тайинланди.
Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий -тадқиқот институти Фарғона вилояти бўлинмаси катта илмий ходими М. Адҳамов ҳам ўз хизмат вазифаларини бажариш ўрнига тамагирликни маъқул билди. У Қувасой шаҳар, Фарғона, Қува ва Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаларида одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган текширишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини текшириш якуни бўйича тузиладиган маълумотномага ёзмаслик учун текшириш ўтказилган бирлашма бошлиқларига, текширишга масъул бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассисига пора бериш кераклигини айтган.
Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда М.Адҳамов Қува тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғини Фарғона шаҳридаги “Тожмаҳал” меҳмонхонаси ёнига чақирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассисига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини текшириш якуни бўйича тузиладиган маълумотномага ёзмаслик учун 100 АҚШ доллари беришга ундаган ва текшириш учун масъул бўлган М.Кга кимёвий ишлов берилган пул маблағларини унинг чўнтагига солиб қўйган вақтда ушланган ва ушбу пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Шифокорлик масъулиятли ва шарафли касб бўлиб, унинг нафақат, эгнидаги халати, балки кўнгли ҳам оқ бўлиши керак. Акс ҳолда унинг қадр-қиммати, шаънига доғ тушади, салбий ҳаракатлари туфайли бошқалар азият чекишда давом этаверадилар. Қолаверса, оқ халатга тушган доғни ювса бўлади, бироқ шаънга тушган доғ тамғадек муҳрланиб қолади, дея ёзади мухбир.