Ижтимоий тармоқларнинг самараси: Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесканлар ушланди

Ижтимоий тармоқларнинг самараси: Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесканлар ушланди
2019 йил 12 июнь куни ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани 12-мавзедаги 25-уйнинг орқа томонида дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар эълон қилинган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. БУ ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Тошкент шаҳар ҳокимияти маълумотига таяниб хабар қилди.

Аниқланишича, бу ердаги дарахтлар ноқонуний равишда кесилган. Бу ишни амалга оширган давлат рақами 01/ G 365 HA бўлган автотранспорт эгаси воқеа жойидан зудлик билан ғойиб бўлган. Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида автотраспорт воситаси ушланиб, вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди. Маълум бўлишича, ушбу қонунбузарлик З.Солиев томонидан амалга оширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборли фуқароларимизнинг мурожаати асосида ҳуқуқбузар қўлга олинди ва содир этган ноқонуний ҳаракати учун тегишли жазога тортилади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ, бу йўналишдаги ҳуқуқбузарликка жарима чораси қўлланилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ижтимоий тармоқларнинг самараси: Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесканлар ушланди