Андижондаги ёнғин ва Нукусдаги 6 дақиқалик кучли шамол ҳақида батафсил маълумот берилди (+видео)

Андижондаги ёнғин ва Нукусдаги 6 дақиқалик кучли шамол ҳақида батафсил маълумот берилди (+видео)
Бугун 15 июнь куни Андижон шаҳрида содир бўлган ёнғин борасида батафсил маълумот тақдим этилди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

2019 йилнинг 15 июнь куни соат 09:10да Андижон вилояти ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Андижон шаҳар Ёйилма МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли (60 та хонадонли) 1-уйнинг том (чордоқ) қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 8 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва 2 та автонарвон юборилган. Ёнғин ўчириш экипажлари соат 09-17 да етиб борган, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09-35 да ёнғин қуршаб олинган ва 09-55 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғиндан 1-уйга туташ қурилган кўп қаватли 2-уйнинг 480 кв.метр майдонда том қисми сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида 1-уйнинг 480 кв.метр майдонда ёғоч конструкциялардан қурилиб, тунука билан ёпилган том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дея хабар қилди "Халқ сўзи".



Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, 14 июнь куни чамаси соат 20:32 - 20:38 лар оралиғида юз берган кучли шамолнинг тезлиги 18-23 м/с.га тенг бўлган.

Кучли шамол оқибатида Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчасида жойлашган кўп қаватли 32-уй, Ережепов кўчасидаги кўп қаватли 10-уй, “Сарбиназ“ МФЙда жойлашган кўп қаватли 4/24-уй, “Саманбай” МФЙ Суенли кўчаси 6-уй, “Қутли қонис” кўчаси рақамсиз уй, “Қизкеткен” МФЙ Айбек кўчаси 100-уй ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг том қисми учиб тушган (бу фақат ФВБга келиб тушган маълумот).

Юз берган вазият оқибатларини бартараф қилиш учун бошқарма ҳарбий хизматчилари ва Қутқарув отряд шахсий таркиби соат 20:45да берилган “ЙИҒИН” сигнали билан йиғилган. Соат 21:10 дан бошлаб Нукус шаҳар ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда бошқарма шахсий таркиби гуруҳларга бўлинган ҳолда юз берган талафот оқибатларини бартараф қилиш тадбирлари бошланган.

Нукус шаҳар ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда бошқарма шахсий таркиби томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчасидаги кўп қаватли32-уй, 36-уй, Ережепов кўчасидаги кўп қаватли 10-уй, “Сарбиназ” МФЙда кўп қаватли 4/24 уй, “Саманбай” МФЙ Суенли кўчаси 6-уй, “Қутли қонис” кўчаси рақамсиз уй, “Қизкеткен” МФЙ Ойбек кўчаси 100-уйлар томидан учиб тушиб, йўлда транспорт қатновига халақт қилган том қисмлари (шифер, тунука шифер) тозаланди, кўп қаватли уйлар том қисмида осилиб қолган ва аҳоли ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган шиферлар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида кесиб олиниб, хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

Юз берган ҳолат оқибатида соат 20:40 дан бошлаб Нукус шаҳрининг айрим кўчаларида электр токи таъминотида узилишлар кузатилди. Нукус шаҳар электр таъминоти корхонасининг авария гуруҳлари жалб қилинган ҳолда кучли шамол натижасида электр токи таъминотидан узилган ҳудудларда авария-тиклаш ишлари олиб борилди.

Бошқарма ҳарбий хизматчилари ва Қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан юз берган ҳолат оқибатларини бартараф қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни 6 минут давом этган кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйларнинг (уларнинг аксарияти янги қурилган уйлар) томидан учган шиферлар, тунука шиферлар ён-атрофда турган автомашиналар зарар кўрди. Кучли шамол кўп йиллик катта дарахтларни ҳам йиқитиб кетди дейилади ЎзА хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижондаги ёнғин ва Нукусдаги 6 дақиқалик кучли шамол ҳақида батафсил маълумот берилди (+видео)