Наманганда уч ака-ука исломободлик эркакни 673 минг долларга алдаб кетди

Наманганда уч ака-ука исломободлик эркакни 673 минг долларга алдаб кетди
Наманган вилоятида фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 14 июнь куни вилоят ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, унда 2018 йил сентябрь ойида Соҳил маҳалласида яшовчи 44 ёшли М.И. акалари 50 ёшли Ғ.И. ва 56 ёшли Ш.И.лар Исломобод маҳалла ҳудудида 51 ёшли С.А.га ўзларини Россия Федерациясида зотдор қорамол боқиш ҳамда сотиш савдоси билан шуғулланишларини ва унга 1500 бош ёш қорамол олиб келиб беришларини айтиб, алдаш йўли билан унинг ишончига кирганликлари, ундан 135 000 АҚШ доллари олиб, қолган 538 000 АҚШ долларини Ш.И.нинг Россия Федерациясидаги банк ҳисоб рақамига тушириб, жами 673 000 АҚШ долларини қўлга киритганлари ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган, дейди ИИВ матбуот хизмати.

Ака- укалар ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Рамиз 19 июн 2019 02:47
    Ким буни езди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда уч ака-ука исломободлик эркакни 673 минг долларга алдаб кетди