Тошкент вилоятининг Тошкент вилоятида уч йўловчи ҳайдовчини ўмариб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мазкур туманда 2019 йил 15 июнь куни шу туманда яшовчилар И.Қ., А.Ш. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Ж.М.лар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудидан Д.Р. бошқарувидаги “Спарк” русумидаги автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Тошкент тумани Чинор кўчасига етиб келган вақтларида Ж.М. ҳайдовчидан пул талаб қилиб, унинг юзига қўли билан уриб, пичоқ билан бўйин ва кўкрак қисмларига жароҳат етказган.
Сўнг 2 дона “Самсунг” мобиль телефони ҳамда 10 Россия рублини олиб, автомашинани Тошкент тумани Эъзоз маҳалласи Янгиобод кўчасида жойлашган “Чинни” ишлаб чиқариш цехи олдигача бошқариб келиб ҳайдовчи Д.Р.ни автомашинада қолдириб, ўзлари эса, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Д.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.М., А.Ш. ва И.Қ. ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.