2018 йил 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги “Кумушқирғоқ” МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолган, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Оқибатида фуқаро иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, касалхонага келтирилганида ўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.