Тошкент шаҳрида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 17 ёшли В.Ф. исмли қиз 13-даҳада яшовчи 38 ёшли Е.Е. исмли аёлга тегишли хонадонига калит танлаш йўли билан кириб, умумий қиймати 9 200 АҚШ доллари бўлган 2 турдаги заргарлик буюмлари ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида В.Ф. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.