Аввал маъум қилинганидек Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 16 июнь куни ТХАЙ кўчасида жойлашган “Давру-Даврон авто” МЧЖга қарашли автотураргоҳ ҳудудида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда 70 кв.м. майдонида автотураргоҳда турган вагончанинг ички қисми ва жиҳозлари, ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида юқоридаги МЧЖ ёлланма ишчилари 58 ёшли Б.А. ва рафиқаси 55 ёшли С.Р. ҳамда 24 ёшли ўғли О.Ю.лар куйиш жароҳатлари олиб, С.Р. касалхонага ётқизилган Б.А. ва О.Ю.ларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.