Ижтимоий тармоқларда кучли шамол билан боғлиқ яна бир видеолавҳа тарқалди. Катта эҳтимол билан воқеа Хоразм вилоятида содир бўлгани айтилмоқда.
Видеолавҳада кучли шамол кузатилгани, у йўлида учраган ҳар қандай буюмни осмонга бир кўтариб улоқтириб юбораётганини кўриш мумкин. Ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумот берилмади.
Эътиборли жиҳати, табиат ҳодисасини тасвирга олаётганлардан бири "торнадоми бу?" деб таажжубланиб ҳам қўйди.
Аввалроқ бунданда кучли шамол Нукус шаҳрида кузатилган эди ва ушбу ҳолатни "Ўзгидромет" ўша ҳудудлар учун одатий ҳол дея тарифлаган эди.