Ўзбекистон Президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси 2,5 млрд сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда

Ўзбекистон Президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси 2,5 млрд сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда
Кеча, 17 июнда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида интервью ташкил этилди. Унда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Бош прокурур ўринбосари Эркин Йўлдошев таълим жараёнидаги коррупциялар ҳақида гапирди.

"2018 йилда олий ва ўрта махсус таълим тизимида 67 ходимга нисбатан, улардан 34 нафарига талон-тарож қилиш, 15 нафарига фирибгарлик ва қолган 15 нафарига пора олиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Масалан, собиқ Тошкент фармацевтика институти ректори ва унинг иккита проректорлари 2,5 млрд сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда. Ўзбекистон миллий университетининг декани ва унинг ўринбосари абитуриентни қўшимча жойга ўқишга олиб киришга ваъда бериб 2000 доллар пора олган", - деди Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, 2001-2017 йилларда Тошкент фармацевтика институти ректори бўлиб ишлаган А.Н.Юнусходжаев 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистон Президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси 2,5 млрд сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда