Бухорода қамоқхонадан ҳожатхона орқали қочмоқчи бўлган тўрт махбус ушланди. Уларнинг бири хавфли рецидивист

Бухорода қамоқхонадан ҳожатхона орқали қочмоқчи бўлган тўрт махбус ушланди. Уларнинг бири хавфли рецидивист
Бухоро вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли 1-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан тил бириктириб, қочишга уринган ўта хавфли рецидивист-маҳкумга яна ҳукм ўқилди. Бу ҳақда "Дарё"га Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди раиси Улуғбек Бозоров маълум қилди.

2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисми, «в» банди, 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми, «а» банди, 4-қисми «в» банди ва бошқа қатор моддалар билан айбланиб, 59-модда 8-қисми қўлланилиб, жами 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича судланган фарғоналик Отабек Саидов қамоқхонада ҳам жиноят содир этди.

2018 йил 21 ноябрь куни Отабек Саидов жазони ижро этиш колониясида муддатини ўтаётган 1990 йилда туғилган Рўзиматжон Дадабоев, 1992 йилда туғилган Отабек Жўмартов, ва 1997 йилда туғилган Азизбек Маҳкамовни фикрини бузиб, уларни алдов йўли билан озодликка чиқишга ундаб, мазкур муассаса ҳудудидан қочиб кетишни режалаштирган. Ўз режаларига кўра, муассаса атрофини ўраб турган девор яқинида жойлашган маҳкумлар учун мўлжалланган ҳожатхона остидан лаҳим қазиш орқали муассаса ташқарисига чиқиб қочишни мўлжаллашган.

Отабек Жўмартов, Рўзиматжон Дадабоев ва Азизбек Маҳкамовлар ҳожатхона ички қисмидаги охирги ўриндиқ жойининг бетон қисмини синдириш орқали ертўлага тушиш учун махсус жой тайёрлаган. Maxсус лаҳим қазиш учун керак бўладиган белкурак, болға, челак, темир бўлаклари сингари анжомларни ҳожатхонага олиб келиб қўйган.

2018 йил декабрь ойидан бошлаб, аста-секинлик билан ҳожатхона ён девори бетон қисмини синдириш орқали махсус тешик ҳосил қилган. Ундан ҳожатхона остки йўлига тушиб, 1,0х1,30 метр ҳажм катталикдаги қисмини синдириб, белкурак ёрдамида яна лаҳим қазишда давом этган. Кейинчалик куннинг маълум бир қисмида муассаса қўриқчиларига сездирмасдан жиноий гуруҳ аъзолари навбат билан лаҳим қазиб боришга ўзаро келишиб олган. Бироқ жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олишмаган. 2019 йил 1 январь куни соат тахминан 15:00 ларда жиноий гуруҳ аъзолари муассаса ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

7 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан маҳкумлар томонидан содир этилган жиноятга яна ҳукм ўқилган. Ҳукмга кўра, Отабек Саидовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-, 222-моддаси (Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш) 2-қисми «в» банди билан айбли, деб топилган. Ўта хавфли рецидивистга ЖКнинг 34-, 60-моддасига асосан 16 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.

Рўзиматжон Дадабоев ҳамда Азизбек Маҳкамов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-, 222-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 60-моддасига асосан, ҳар бири 8 йил 2 ой муддатга, Отабек Жўмартовга эса 12 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бухорода қамоқхонадан ҳожатхона орқали қочмоқчи бўлган тўрт махбус ушланди. Уларнинг бири хавфли рецидивист