Қотилликка сабаб рашкми ёки мулк? Бош прокуратура Сирдарёдаги мудҳиш жиноят бўйича маълумот берди

Қотилликка сабаб рашкми ёки мулк? Бош прокуратура Сирдарёдаги мудҳиш жиноят бўйича маълумот берди
Аввалроқ сайтимизда Сирдарё вилоятида содир бўлган қотиллик ҳақида ёзган эдик. Бош прокуратура ана шу қотиллик бўйича маълумот берди.

2019 йил 18 июнь куни соат тахминан 11.00 ларда Гулистон шаҳри, 4-мавзедаги хонадонлардан бирида фуқаро Ў.А.нинг (аёл, 1998 й.т.) жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят қўзғатилди.

Мазкур жиноят иши юзасидан Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида жиноят фош этилди.

Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро А.И. (1993 й.т.) жорий йилнинг 15 июнь куни илгаридан ўзига таниш бўлган Ў.А.ни рашк оқибатида, ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзи билан олиб келган ип бўлаги билан унинг бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдириб, бўйнида бўлган тилла занжир, 1 жуфт тилла зирак, пластик карточкаси ва “Samsung Galaxy” русумли уяли телефонини қўлга киритган.

Жиноятнинг гумон қилинувчи А.И. томонидан содир этилганлиги унинг иқрорлик аризаси, кўрсатувларини ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракатлари, марҳумага тегишли бўлган далилий ашёлар: пластик карточкаси, ҳодиса жойидан олиб кетилган тилла буюмлар, “Samsung Galaxy” русумли уяли телефони, бармоқ излари, гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар мажмуи билан тасдиқланмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Sayyora 20 июн 2019 22:01
    Menimchayam mulk uchun
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қотилликка сабаб рашкми ёки мулк? Бош прокуратура Сирдарёдаги мудҳиш жиноят бўйича маълумот берди