Тошкентда икки яшар бола тўртинчи қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Воқеа пойтахтнинг Сергели туманидаги "Чоштепа" маҳалласида содир бўлнган. Чақалоқ тўртинчи қаватнинг "балкон"идан қулаб тушган.
Маълум бўлишича, воқеа пайтида чақалоқнинг онаси уйда бўлмаган. Уйда катталардан фақат аёлнинг собиқ эри бўлган. Бу пайтда у ҳам меҳмонларни кутиш билан овора бўлган. Бола касалхонага етиб бормай, вафот этган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.