Бугун, 21 июнь куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вилоят бўлимлари раҳбарияти ва суд раислари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят прокуратураси Самарқанд шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Талант Эсиргапов ва бир қатор мансабдор шахслар устидан жиноят иши очилганлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг маълум қилишича, шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Самарқанд шаҳрида қурилиш ва ер бериш масалаларини амалга оширишда мансаб сохтакорлигини амалга оширганлиги айтилмоқда.
Вилоят прокуратураси ходимининг маълум қилишича, Талант Эсиргапов ва бир қатор мансабдор шахслар устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши очилган.