Подполковник Дилшод Акромовни ўз хизмат хонасида ўлдирган қотил 19 йилга қамалди

Подполковник Дилшод Акромовни ўз хизмат хонасида ўлдирган қотил 19 йилга қамалди
Ички ишлар вазирлиги Пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Бахтиёрович Акромов 2018 йилнинг 4 август куни ўз иш кабинетида ўлдириб кетилган эди. Хўш, мазкур ҳолат юзасидан очилган жиноят ишининг натижалари қандай бўлди? Айбдорлар қўлга олиндими?

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Дилшод Акромовнинг хизмат хонасида қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, ушбу қотиллик жинояти Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ инспектори лавозимида ишлаган Рустам Эргашбоевич Абдуллаев томонидан содир этилгани аниқланиб, унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг жорий йил 16 январдаги ҳукми билан Р.Абдуллаевга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

“Жиноят иши доирасида фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид ошкор қилиб бўлмайдиган маълумотлар мавжудлиги сабабли иш ҳужжатлари махфийлаштирилган ва ёпиқ суд мажлисида кўрилгани сабабли жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва мотивлари ҳақида маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмас”, дейилади Бош прокуратура тақдим этган ахборотда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Подполковник Дилшод Акромовни ўз хизмат хонасида ўлдирган қотил 19 йилга қамалди