Интернет тармоғида итни ўлдирилиши акс этган видео тарқалди. Ушбу факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олингани маълум бўлди.
ИИББ Ушбу ҳаракатни содир этган кишига нисбатан кўрилган чора ҳақида кўшимча хабар беришини таъкидлади. Курол саклаш конунийлиги текширилади.
Маълум бўлишича, фуқаронинг шахсини аниқлашда журналист ва блогерлар кўмаклашган.
Ҳайвонларга нисбатан шавқатсизлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси бўйича жазо қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.