ИИВ пенсия ёшидаги ўқитувчи аёлнинг калтаклангани бўйича маълумот берди

ИИВ пенсия ёшидаги ўқитувчи аёлнинг калтаклангани бўйича маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда Узун туманида пенсия ёшидаги ўқитувчи собиқ ўқувчилари томонидан калтаклангани ҳақида тарқаган хабар ўрганилди, дея хабар қилмоқда ИИВ.

Шу йилнинг 9 июнь куни Сурхондарё вилояти Узун тумани “Чақар” маҳалласида яшовчи, фуқаро Хасанова Мунавварани маҳалладошлари яъни, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Қ.С. ва Ю.Ж.лар уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида Узун тумани Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмига Узун тумани тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт хабарномаси келиб тушган. Мазкур хабарнома шу куннинг ўзида рўйхатга олинган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатларига кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 21.30 ларда Узун тумани “Чақар” маҳалласида яшовчи, фуқаро Ю.Ж. ва Қ.С.лар спиртли ичимлик истеъмол қилиш мақсадида, шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Хасанова Мунавваранинг яшаш уйига боришган. Унинг яшаш уйи олдида жойлашган, фаолияти 2018 йил декабрь ойидан буён тўхтатилган озиқ-овқат дўкони ёпиқ эканлигини кўра била туриб, спиртли ичимлик сотишини сўраб, унинг ўғли билан тортишиб турганлигини эшитиб, Хасанова Мунаввара уйидан чиқиб келган. М.Хасанова фуқаролар Ю.Ж. ва Қ.С.ларга дўкон ёпиқ эканлигини тушунтириб, кетишларини сўраганида, фуқаро Ю.Ж. М.Хасанованинг юзига бир маротаба қўли билан мушт тушириб, унга тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда фуқаро М.Хасановага нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча хабар берилиши таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИВ пенсия ёшидаги ўқитувчи аёлнинг калтаклангани бўйича маълумот берди