Жиззахда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
2019 йил 24 июнь куни Жиззах шаҳрининг Ш.Рашидов туманида яшовчи 30 ёшли Б.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Қассоблик маҳалласида ҳайдаб кетаётиб пиёдалар, 11 ёшли О.Қ.исмли қиз ва унинг қўлида кўтариб олган 2019 йилда туғилган синглисини уриб юборган, дея маълум қилди ИИВ.
Натижада опа сингиллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.