Жиззахда пора билан қўлга тушган МИБ ходимига қандай жазо қўлланилди?

Жиззахда пора билан қўлга тушган МИБ ходимига қандай жазо қўлланилди?
2019 йил февраль ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан Н.Холмуродов (исм фамилиялар ўзгартирилган)га оид жиноят ишини кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси «Дарё» га хабар берди.

Судланувчи Нурбек Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишни мақсад қилган.

У Жиззах шаҳар IIО ФМБ га қарашли «Олмазор» маҳалласи профилактика инспектори Қ.Йўлдошевга нисбатан фуқаро О.Бурхонов Жиззах шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганлигидан хабар топиб, профилактика инспектори Ш.Анваровдан моддий манфаат ундириш мақсадида, Жиззах вилоят прокуратурасида мансабдор таниши борлигини, у орқали 3 000 000 сўм эъвазига Жиззах шаҳар прокуратурасидаги материални ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, давлат органи ходимига пора беришга қизиқтириб, 2017 йил 2 ноябрь куни соат 19:00 ларда Жиззах шаҳрида жойлашган 6-мактаб ёнида профилактика инспектори Қ.Йўлдошевдан махсус кукун билан ишлов берилган 10 000 сўмлик купюрадаги, 3 та пачка, жами 3 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ушланган.

Суд судланувчи Нурбек Холмуродовга нисбатан жазо тайинлашда унинг содир қилган жиноятига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан ЖК 45, 59-моддаларига асосан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга барча корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 75 (етмиш беш) баравари миқдорида 15 204 750 (ўн беш миллион икки юз тўрт минг етти юз эллик) сўм жарима жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Одинаев Ибодулло 25 июн 2019 22:11
    Мансабдор шаха булка. ЖКнинг 211'-моддаси кани торгов бир томонлама Олиб борилган еки хакикатдан хам вилоят прокуратурасида зур таниши булган
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда пора билан қўлга тушган МИБ ходимига қандай жазо қўлланилди?