Тошкентда аёл ўз турмуш ўртоғи томонидан шафқатсизларча ўлдирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Jahon.uz маълумотига таяниб хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-мавзе, 13-уйда бирга яшаган эр-хотин 2019 йил 12 март соат 18:00 да жанжаллашиб қолишган ва оқибатда эр 70 ёшли Раҳмат Тўйчиев хотини Мавжуда Тўйчиевага 20 марта пичоқ уриб ўлдирган. Бу пайтда эса барча воқеани уларнинг невараси кузатиб турган бўлган.
Қотилнинг сўзларига кўра, уни аёли ишдан келгач ҳақоратлаган ва бунга чидай олмай пичоқлаган.
Воқеа юзасидан суд жараёни бўлиб ўтган ва Раҳмат Тўйчиевга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 13 (ўн уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Маълумот ўрнида, Раҳмат Тўйчиев 1950 йил 12 март куни Тожикистон Республикасида туғилган. Марҳум Мавжуда Тўйчиева эса 1954 йилда таваллуд топган. Уларнинг 4 нафар фарзанди бор.