Хоразм вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ИИВ ахборотига таяниб хабар қилди.
2019 йил 28 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 31 ёшли Д.К. маст ҳолда ўзининг “Nexia” русумли автомашинасини шу маҳалла ҳудудидан ўтувчи “Урганч-Хазорасп” йўлининг 33-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга урилиб ағдарилиб кетган.
Натижада икки нафар йўловчилари 38 ёшли Э.Б. ва 35 ёшли И.М.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар, шунингдек автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.