Бош прокуратура Жиззахда шифокорга қилинган суиқасдлик юзасидан маълумот берди

Бош прокуратура Жиззахда шифокорга қилинган суиқасдлик юзасидан маълумот берди
Бош прокуратура Жиззах вилоятида содир бўлган жиноят юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 29 июнь куни соат 10-30 ларда 1995 йилда туғилган фуқаро Ж.Қ. Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири 1968 йилда туғилган Т.Ҳ. 26 июнь куни “эхинокок” ташхиси билан операция қилиши натижасида 2005 йилда туғилган укаси вафот этганлиги сабабли, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Т.Ҳ.нинг кўкрагига ва қорин қисмига бир неча марта пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган вақтида бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида Т.Ҳ.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, “Узун” қишлоғида ушланиб, ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўша куннинг ўзида Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ж.Қ тегишли процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура Жиззахда шифокорга қилинган суиқасдлик юзасидан маълумот берди