Тошкентда фирибгарлик ҳолати кузатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ИИВ ахборотига таяниб хабар қилди.
Жорий йил 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туман ИИО ФМБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли Н.С. ва 46 ёшли З.И. исмли аёллар 2019 йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 36 ёшли М.А.га Америка Қўшма Штатларига бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 17 670 АҚШ долларини олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.С. ва З.И.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.