Сирдаёрда ўлдирилган талабанинг қотили сифатида унинг яқин қариндоши қўлга олинди

Сирдаёрда ўлдирилган талабанинг қотили сифатида унинг яқин қариндоши қўлга олинди
2019 йил 28 июнь куни соат 08:30 ларда Гулистон шаҳар ИИБга тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар 3-мавзе, «Обод юрт» маҳалласи 35-уй, 3-хонадонда яшовчи 1997 йилда туғилган Асилбек Шаробиддиновнинг танасини бўйин, қўл, олд ва орқа қисмларида кўплаб, санчиб-кесилган жароҳатлари билан мурдаси топилган эди. Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Дастлабки тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва уй ичидаги тартибсизликдан келиб чиқиб, ушбу жиноятни икки нафар номаълум шахс босқинчилик мақсадида содир қилинганлиги тахмин этилиб, уларга нисбатан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, А.Шаробиддиновни яқин қариндоши, вояга етмаган Р.Г. ўзаро келиб чиққан жанжал негизида ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказиб, ўлдирган. А.Шаробиддиновни телефони ва жиноят содир қилиш вақтида ишлатилган ошхона пичоғини жиноят содир этилган уй яқинидаги «Дўстлик» каналига ташлаб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтида жиноят иши бўйича далилий ашёлар олинган ва вояга етмаган Р.Г.га нисбатан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилган, дея хабар қилди "Дарё".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдаёрда ўлдирилган талабанинг қотили сифатида унинг яқин қариндоши қўлга олинди