Жорий йилнинг 7 февраль куни Юнусобод туманидаги ўз уйида 15 яшар Н.Э.нинг жасади топилганди.
Суд-тиббий экспертизаси томонидан қизнинг танаси текширилганида, унинг бўйнида бўғиш ҳолатлари аниқланган. Тергов тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, қизнинг 20 ёшли акаси ушланганди.
хабар берилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди синглисини ўлдирган коллеж талабасига нисбатан ҳукм чиқарди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли топилган ака 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди, дея маълум қилди "Хабар.уз".