2019 йил 27 июнь куни соат 22:30ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Қизилжар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-588 йўлининг 26-км.да ҳайдаб кетаётиб, пиёда Ўрикзор маҳалласида яшаган 41 ёшли Р.В.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Натижада пиёда Р.В. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тотувлик маҳалласида яшовчи 35 ёшли О.Ҳ. ўзининг “Зил-130” юк автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дея маълум қилди ИИВ.