Кеча, 6 июль санасида Бухоро вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Соат 17.15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги “Lacceti” русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари ҳамда “Cobalt” автомашинасининг йўловчиси 54 ёшли Р.С.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. “Lacceti” автомашинасининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Шунингдек “Lacceti” автомашинасининг 1 нафар ва “Cobalt” автомашинасининг беш нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Телеграмдаги "Подслушано в Бухаре" каналининг маълум қилишча воқеага ҳайдовчиларнинг бири маст ҳолда автомашинани маст ҳолда бошқаргани сабаб бўлган. Каналнинг қўшимча қилишича ЙТҲда 11 киши жароҳатланган (2 нафар аёл, 5 нафар эркак ва 4 нафар ёш бола). Улардан 3 таси (1 аёл ва 2 эркак) воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир ёш бола ренимацияда вафот этган. 2 нафар боланинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.