Ўзбекистонда яна бир суд раиси қўлга олинди.
Маълум бўлишича Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани суди раиси 3000 доллар пора билан қўлга олинган.
Судья 3000 доллар миқдорида пора олганликдан айбланмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди "Газета.уз".