Жорий йилнинг 8 июль куни соат 14.05 ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган 1994 й.т. Ш.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Еттитом-Қарши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Аннарўз қишлоғида яшовчи, 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия”автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб воқеа жойида ва Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия”автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этганлар .Шунингдек ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.