«Ҳаракат қил, болангни қийнаяпсан» – Самарқандда ҳомиланинг ўлимига сабаб бўлган шифокор қамоққа олинди

«Ҳаракат қил, болангни қийнаяпсан» – Самарқандда ҳомиланинг ўлимига сабаб бўлган шифокор қамоққа олинди
Самарқанднинг Ургут туманида тиббий текширувлардан ўз вақтида ўтказилмаган, аниқ ташхис қўйилиб вақтида керакли жарроҳлик амалиёти ўтказилмаган ҳомиладор аёлнинг боласи нобуд бўлди.

Ҳомиладор аёл «тез ёрдам»да соат 09:00 да туғруқхонага олиб келинади. Навбатчи шифокор аёлнинг қон босимини ўлчаб, аҳволи яхши эканлигини айтади ва у туғруқ мажмуасига олиб кетилади. Қабул бўлимида ҳам аёл обдон кўрикдан ўтказилади сўнг туғруқ залига олиб чиқилган.

У ерда аёлнинг аҳволи оғирлашган, аммо зарур чоралар кўрилмаган. Ўша куни биринчи навбатчи врач сифатида туғруқ мажмуаси акушер-гинекологи Шукур Низомов ишлаётган бўлган.

Аёлни туғруқ залига чиқаришгач, оғриқ янада кучаяди. Соат 23:40 да туғруқ дояси уни текшириб кўриб, ўз билими ва тажрибаси асосида маслаҳат берган. Аммо унинг аҳволи енгил тортмагач, доя Н.Эшмаматова ҳамшира Муаззам опани ёрдамга чақиради. Ҳамшира аёл қорнининг юқори қисмидан пастга қарата қўли билан итарган. Бундан ҳам бирон-бир натижа бўлмайди. Шундан сўнг улар аёлга юриб кўришни тавсия қилган.

Юра бошлагач, аҳволи яхши томонга ўнгланиш ўрнига ошқозонида қаттиқ оғриқ қўзғалиб, юраги сиқилиб, безовталиги кучаяди. Эгилиб, эмаклаб қолган келинининг аҳволини кўрган қайнонаси тезда врачни чақириб келишни сўрайди.

Шукур Низомов беморни текшириб, ошқозондаги оғриқ туғруқ билан боғлиқлиги, туғруқдан кейин ўтиб кетишини айтади. Дард келмагани учун аёл қанчалик ҳаракат қилмасин, енгиллашолмайди. Соат 03:30 да туғруқ дояси учинчи навбатчи шифокор, акушер-гинеколог Д. Фозиловани чақиришига тўғри келади. Аммо Д.Фозилова келгандан сўнг ҳам аёл табиий йўл билан фарзандини дунёга келтиролмайди.

Беморни қабул қилиб, жавобгарлик зиммасида турган Шукур Низомов эса, туғруқ залида эрталаб соат бешларда пайдо бўлади. У азоб чекаётган аёлнинг аҳ­волини кўриб, «Ҳаракат қил, болангни қийнаяпсан» дейди, холос. Беморнинг аҳволи эса, тобора оғирлашаётганди. Шундан сўнг УТТ шифокорини чақиришга мажбур бўлади. Мутахассис шифокор ҳомила юрак уриши жуда суст эканини айтади.

Гувоҳ, акушер-гинеколог Д.Фозилованинг судда кўрсатма беришича, шифокор Ш.Низомов соат олти-ю йигирмаларда унга қўнғироқ қилган ва Н.Носировани операция қилиш лозимлигини айтган. Кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Аммо чақалоқда антинотал ўлим кузатилган.

Судда сўралган гувоҳ Ш.Назарқулованинг кўрсатмасига қараганда, у туғруқ мажмуаси неонтолог врачи сифатида кесарча кесиш операциясида иштирок этган. Операциядан олдин шахсан ўзи текширганда ҳомиланинг юрак уриши эшитилмаган.

Самарқанд вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг Ж-37-сонли комиссиявий экспертиза хулосасида туман туғруқ мажмуаси акушер-гинекологи Ш.Низомов томонидан аёлга амалдаги миллий стандартга мос равишда текширувлар тўлиқ ҳажмда, ўз вақтида ўтказилмагани, аниқ ташхис қўйилмагани чақалоқнинг вафот этишига сабаб бўлгани қайд этилган.

Судда жабрланувчи эса бир нафар қизи борлиги, туғилажак фарзанди эса, кутганидек ўғил бўлгани, энди жарроҳлик амалиётидан сўнг фарзанд кўролмаслигини айтган.

Суд Ш.Низомовни Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топди. Суд уни уч йил тиббиёт муассасаларида акушер-гинеколог шифокор вазифасида, шунингдек, мансабдор, моддий жавобгар шахс лавозимларида иш­лаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. У суд залида қамоққа олинган, деб хабар бермоқда Олий Суд матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » «Ҳаракат қил, болангни қийнаяпсан» – Самарқандда ҳомиланинг ўлимига сабаб бўлган шифокор қамоққа олинди