Бош прокуратура Жиззахда ЙПХ ходимини уриб, погонини юлиб олган шахс ушланганини маълум қилди

Бош прокуратура Жиззахда ЙПХ ходимини уриб, погонини юлиб олган шахс ушланганини маълум қилди
Бош прокуратура Жиззахда давлат давлат хизматчисига қаршилик кўрсатилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 18:30 ларда Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ инспектори О.Қ. Жиззах шаҳар, “Эски шаҳар деҳқон бозори” ҳудудида хизмат вазифасини бажариб, “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда, шу ердан ўтиб бораётган фуқаро С.Н. (1988 й.т.) маст ҳолатда , ИИБ ЙХҲБ ходимларини олдига келиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

ИИБ ЙХҲБ ходимлари уни тинчлантирмоқчи бўлганида, уларга қаршилик кўрсатиб, О.Қ.нинг погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳаси ва чап елка соҳасига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

С.Н. тегишли процессуал тартибда ушланган. дея хабар қилди Бош прокуратура.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура Жиззахда ЙПХ ходимини уриб, погонини юлиб олган шахс ушланганини маълум қилди