Ижтимоий тармоқларда сайёҳнинг пулини ўғирлаган шахс ушланган видео тарқалди.
Видеолавҳадаги ҳолатлардан россиялик сайёҳни нотаниш инсон тунаб кетганини ва у кўчада гувоҳлар томонидан ушланганини билиш мумкин. Россиялик меҳмоннинг таъкидлашича унинг сумкасида 40 минг рубль пули бўлган.
Бизда мавжуд маълумотларга кўра ҳозирда ўғриликни содир этган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.