Навоийда эшак гўшти ва яроқсиз мол гўштини сотиб кун кўраётган шахслар ушланди.
Хабар қилинишича, 1972 йил вилоятнинг Кармана туманида туғилган Б.У. фарзанди 1996 йилда туғилган Б.Ф. ҳамда А.Б.лар жиноий тил бириктириб Ф.Т. исмли шахсга истеъмолга яроқси бўлган умумий қиймати 1 миллион 239 минг сўмлик гўштни сотаётган вақтда қўлга олинган. Улардан жами 1 тонна 727 килограмм маҳсулот олиб қўйилган.
Бундан ташқари, Б.М. исмли шахс Навоий вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан ўзаро тил бириктириб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган жами 892 килограмм ҳайвон гўштининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида расмий ҳужжат тўғрилаб бериш эвазига Ф.Т.дан 1 миллион сўм олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар қилди «Navoitoday».