Кеча, 23 июль санасида Самарқанд вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
EVERYDAY.UZ мухбирининг хабар қилишича тонг соат 4:00 ларда Самарқанд шаҳрининг Тошкент кўчасида "Нексия" қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган "ЗИЛ" билан тўқнашиб кетган. Натижада "Нексия"нинг ҳайдовчиси Ж.А касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Йўловчи 24 ёшли П.А. эса воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов иши олиб борилаяпти. Жиноят иши қўзғатилган дея маълум қилган ИИВ.