Наманганда содир бўлган аянчли ЙТҲда эр-хотин вафот этди

Наманганда содир бўлган аянчли ЙТҲда эр-хотин вафот этди
Наманганда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Мухбирнинг маълум қилишича, кеча 23 июль куни соат 09:15 ларда вилоятнинг Поп туманида иккита "Нексия" автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир этилган. Воқеа “Пунгон-Наманган” йўлида юзага келган. Бунга сабаб қилиб эса 66 ёшли А.А. бошқарувидаги "Нексия" ҳайдовчисининг бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўлга чиқиб кетгани кўрсатилмоқда. У рўпарасида ҳаракатланаётган 45 ёшли Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Ш.А. бошқарувидаги "Нексия"га бориб урилган.

Натижада 66 ёшли А.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 62 ёшли М.А.лар вафот этган. Унинг йўловчиси, ҳайдовчининг гўдак невараси ва тошкентлик ҳайдовчи касалхонага ётқизилган. Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилган ИИВ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кобулжон 26 июл 2019 07:20
    Матбуотда 25 маротаба махтаниб ушбу йулга пул ажратилди дейишди бетон копламали туртполосали йул булади деб йул
    Четидаги уйларни бузишди.Чуст шахрига кираверишда 2015 йилда бир кунда 7 киши авария натижасида оламдан утди.йул доим нагрузка транспорт нихоятда куп.кераксиз йуларни кенгайтириб бу йул хамон этиборсиз колиб кетмокда
  2. Begzod 24 июл 2019 22:56
    Bu yo’l xarakatlanishga tor bu yo’lni kengaytirish kerak Viloyat IIB xodimlarini bunga aloqasi yo’q dep o’ylayman
  3. Умиджон 24 июл 2019 22:18
    Эьтибор бериб каралса шу йуналишида жудаям куплаб ЙТХ ходисаси булди бу вилоят ИИБ ЙТХБ ходимларини яхши ишламаетганидан далолат
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда содир бўлган аянчли ЙТҲда эр-хотин вафот этди