Фарғона вилоятида бир қиз ва икки йигит Фарғона шаҳридаги туғруқхонада акушер гинеколок бўлиб ишлайдиган шифокорни қўрқитиб, тунаб кетди.
Маълум бўлишича, ўсмирлар шифокор фаолиятида гўёки йўл қўйган хатоси учун барчага интернет орқали тарқатиб юбориш ва оқибатда уни йўқ қилиб юборишларини айтиб, қўрқитган.
Шундан сўнг уч ўсмир шифокорни тунги соат 12 да Риштон туманидаги ҳилват жойга олиб бориб, уни дўппослаб ҳам руҳан, ҳам маънан зарар етказишган. Улар шифокорнинг ёнидан чиққан барча моддий бойликларини олиб қўйишган ва Олтиариқ туманидаги магистрал йўлга ташлаб кетган.
Тезкор қидирув-суриштирувлар натижасида айбдорлар ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, дея маълум қилди "Дарё".