Жиззах вилояти Зомин туманида “ВАЗ-21011” ва "Нексия" иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Воқеага Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилган “ВАЗ-21011” ҳайдовчиси 32 ёшли С.Х.нинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетгани сабаб бўлган. У тўғридан келаётган "Нексия" билан тўқнашган. "Нексия"ни эса “Гулшан” ҚФЙда яшаган 32 ёшли Ш.Т. бошқарган. Оқибатда “ВАЗ-21011” бутунлай, "Нексия" эса қисман ёниб кетган.
Натижада иккала ҳайдовчилар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, "Нексия" автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчи Ш.Т.нинг отаси 61 ёшли Р.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди ИИВ.